Ўзбекистон Сенати табиатга қарши жиноятлар учун жазони кучайтирувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. 59-ялпи мажлисда сенаторлар ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қонунни қабул қилди. Янги чораларнинг киритилиши ноқонуний ов қилиш, браконерлик ва ўсимликларга қасддан зарар етказиш ҳолатларининг кўпайиши билан боғлиқ бўлиб, бу жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлмоқда ва экологик вазиятни ёмонлаштирмоқда.
Овчилик, балиқчилик ва қурилиш ишларида кимёвий ва портловчи моддалардан фойдаланиш ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилган, бу эса экотизимларнинг бузилишига олиб келади. Янги қонунда тақиқланган воситаларни қўллаган ҳолда ов қилиш ва балиқ овлаш учун оғирроқ жазолар, жумладан, БҲМнинг 600 бараваригача (225 млн сўм) жарима ва 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.
Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузганлик учун жарималар икки бараварга оширилади, қурилиш ҳудудидаги дарахтлар ва ўсимликларга қасддан зарар этказганлик учун эса фуқаролар ва мансабдор шахсларга йирик молиявий санкциялар қўлланилади. Қонун, шунингдек, эконазорат билан шуғулланувчи давлат инспекторларининг ҳимоясини кучайтиради.
Сенаторларнинг ишончи комилки, қонун мамлакатнинг биологик ресурсларини сақлаб қолиш ва экологик жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.