Меta рақамли голограммалар проекциясига эга бўлган Orion кенгайтирилган реаллик кўзойнагини тақдим этди

Texno

Меta'дан янги ақлли кўзойнаклар реал видео қўнғироқларни амалга ошириш, маҳсулотларни таниб олиш ва реал дунё билан мулоқот қилиш имконини беради. Кўзойнаклар 2027 йилда сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

Меta ўзининг янги «Orion» кенгайтирилган реаллик кўзойнагини йиллик ишлаб чиқувчилар конференциясида тақдим этди. Қурилманинг батафсил шарҳи компаниянинг расмий сайтида эълон қилинган.

Ушбу кўзойнаклар рақамли тасвирларни проексиялаш ва реал дунё билан ўзаро таъсир қилиш имкониятига эга бўлиб, бу компьютерлар ва смартфонлар ўрнини боса оладиган ақлли кўзойнакларни ривожлантиришдаги навбатдаги қадамдир.

Меta бош директори Марк Сукерберг Оrion'ни келажакдаги технологияларга йўл очадиган «вақт машинаси» деб атади. Кўзойнаклар суҳбатдошларнинг рақамли тасвирлари билан видео қўнғироқларни амалга ошириш имконини беради, бу эса мулоқотни максимал даражада реал қилади. Қурилма, шунингдек, чиа уруғи каби маҳсулотларни таний олади ва уларни ҳақиқий объектлар устида проексиялаб, рецептларни таклиф қилиши мумкин.

Orion магний қотишмасидан тайёрланган ва Meta томонидан ишлаб чиқилган махсус кремний билан жиҳозланган. Қурилмани бошқариш овозли буйруқлар, қўл ишоралари ва билак интерфейси ёрдамида амалга оширилади. Кремний карбиди линзалари голограммаларни ёйларга ўрнатилган миниатюрали проекторлар ёрдамида проексиялаш имконини беради, бу эса ўзаро таъсирни виртуал реалликда қўлланиладиган технологияларга қараганда табиийроқ қилади.

Mavzuga oid materiallar