Ижтимоий тармоқларда ичимлик суви бўйича қарздор «Ўзсувтаъминот» ходимини қарзни узиш учун ургани акс этган видео тарқалди.
Ҳодиса Марғилон шаҳрининг Сармазор маҳалласида содир бўлган. Истеъмолчи ичимлик суви учун 1,7 млн сўм қарздор бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105 моддаси билан жиноят иши қўзғатилган (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш). Тергов давом этмоқда.