Эрталаб бир нечта авиакомпаниялар Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши туфайли парвоз йўналишларини ўзгартирди.

Jazeera Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Қувайтга йўналган J9-1650 рейси соат 04:50 да учиб кетди, бироқ Тошкент аэропортига қайтишга мажбур бўлди ва маҳаллий вақт билан соат 07:06 да қўнди.

Душанбедан Дубайга учган Fly Dubai FZ-778 рейси экипажи Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Тошкентдаги захира аэродромга йўналишини ўзгартирди. Самолёт соат 08:32 да қўнди ва экипаж дам олгандан сўнг соат 21:00 да Тошкентдан учиб кетиши режалаштирилган. Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилади.

Тошкентдан Дубайга соат 04:58 да жўнаб кетган FZ-1942 Fly Dubai рейси ҳам йўналишни ўzgartirib, соат 06:58 да Ашхободга қўнди.

Жиддадан Тошкентга учиб кетаётган S6-702 Centrum Air рейси самолёти худди шундай сабабга кўра Ar-Riyodga қўнди.

Мадинадан Фарғонага S6-3336 (Centrum Air) рейси Тошкент вақти билан 08:17 да Ал-Мактум (Дубай) захира аЭродромига қўнди.

Авиакомпаниялар йўловчиларга ушбу рейсларнинг учиб кетиши тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштиришни тавсия қилади. Йўналиши Эрон устидан ўтган бошқа баъзи рейслар ҳам Ўзбекистондан кечикиб учиб кетди.