Тарас Шевченко гастрономик кўчаси бугун, 26 октябрь куни очилди. Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, расмий маросим соат 18:00да бошланган.

Авваллари ушбу кўча автотранспорт ҳаракати учун фойдаланилган бўлса, эндиликда шаҳар аҳолиси ва пойтахт меҳмонларининг сайр қилиш ва дам олиш масканига айланади. Меҳмонлар кеча-ю кундуз ресторанлар, кафелар, озиқ-овқат дўконлари ва бутикларнинг ишидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Фото: пресс-служба хокимията города Ташкента
Фото: пресс-служба хокимията города Ташкента
Фото: пресс-служба хокимията города Ташкента