Қозоғистондаги ўзбекистонликлардан об-ҳаво ёмонлашгани сабабли эҳтиёткор бўлиш сўралди

O‘zbekiston

Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар ушбу мамлакатдаги ноқулай об-ҳаво туфайли йўлларда эҳтиёткор бўлишга чақирилди. Яқин ҳафталар давомида Қозоғистон ҳудудида туман, ёмғир ва совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги хабар беришича, Қозоғистонда бўлган ўзбекистонликлар мамлакат йўлларида эҳтиёткор бўлишга чақирилди.

Яқин ҳафталар давомида Қозоғистон ҳудудида туман, ёмғир ва совуқ бўлиши кутилмоқда, бу эса автомобиль ҳаракатини қийинлаштириши мумкин.

«Ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, ишончли ва хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз», — дейилади агентлик хабарида.

Гисметео портали маълумотларига кўра, 27 октябрь якшанба куни Қозоғистонда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

Mavzuga oid materiallar