ЖССТ маймунчечак билан касалланиш рекорд даражага етганини эълон қилди

Dunyo

ЖССТ маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди. Сентябрь ойида дунёда 2,7 мингдан ортиқ лаборатория усулида тасдиқланган касаллик ҳолатлари аниқланган. Бу 2022 йил ноябрь ойидан буён бир ой ичида энг кўп касалланишдир.

Сентябрь ойида дунёда мпох («эмпокс,» маймун чечагининг янги номи — таҳр.) касаллигининг лаборатория йўли билан тасдиқланган 2,7 мингдан ортиқ ҳолатлари аниқланди. Бу 2022 йил ноябрь ойидан буён бир ой ичида энг кўп касалланишдир. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабар берди.

«Сентябрь ойида мпох касаллиги билан 2 763 та ҳолат тасдиқланган. Бу 2022 йил ноябрь ойидан бери энг кўп касалланиш сони бўлиб, бу дунёда [касалланиш] ўсиш тенденциясидан далолат беради», — дейилади ЖССТ хабарида.

Жорий йилнинг август ойига нисбатан касалланиш 8 фоизга ошган. Энг катта ўсиш (35 фоиз) Африкада қайд этилган, у ерда центябр ойида мпохнинг 1 756 та янги ҳолати аниқланган. Шу билан бирга, сентябрь ойида Европада касалланиш 26 фоизга (211 ҳолатгача), Америкада эса 32 фоизга (427 ҳолатгача) камайди.

2022 йил 1 январдан жорий йилнинг 30 центябрига қадар дунёнинг 123 давлатида мпох билан 109 699 тасдиқланган ҳолатлар, шу жумладан 236 ўлим ҳолати қайд этилган.

мпох билан боғлиқ глобал соғлиқни сақлашда фавқулодда ҳолат режими дастлаб 2022 йил июлдан 2023 йил 11 майгача амал қилган. Бироқ ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус жорий йилнинг 14 август куни Африкада касаллик тарқалиши сабабли яна фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди.

Мпох — вирусли касаллик бўлиб, у асосан Африканинг марказий ва ғарбий қисмидаги тропик ўрмонлар яқинида жойлашган чекка ҳудудларда учрайди. Ушбу касалликнинг ҳайвондан инсонга юқишининг биринчи ҳолати 1970 йилда ДРК ҳудудида қайд этилган.

Mavzuga oid materiallar