Ўзбекистон МБ фирибгарликнинг янги усули ҳақида огоҳлантирмоқда

O‘zbekiston

Ўзбекистон Марказий банки фуқароларни банк ҳисобларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ янги фирибгарлик усули ҳақида огоҳлантирди. Фирибгарлар фойдаланувчиларга ҳисоблари бузилгани ҳақида хабар юбориб, «ягона банк рўйхатга олиш рақамини янгилаш»ни таклиф қилишмоқда.

Фото: МБ ахборот хизмати

Ўзбекистон Марказий банки ўзини банк ходими деб таништирувчи фирибгарлар ҳақида маълум қилди.

Жиноятчилар фойдаланувчиларга уларнинг ҳисоблари бузилгани ҳақида хабар юбормоқда. Маблағларини ҳимоя қилиш учун улар «ягона банк рўйхатга олиш рақамини янгилаш»ни тавсия этмоқда.

Шундан сўнг фойдаланувчи билан «молиявий хавфсизлик бўйича мутахассис» боғланади. У фойдаланувчини унинг пулини ҳимоя қилишига ишонтиради.

Шу баҳона билан фойдаланувчига зарарли иловани ўрнатиш таклиф қилинади, масалан, «Хавфсизлик» номи остида. Ушбу илова орқали фирибгарлар фойдаланувчининг мобил қурилмасидаги расмлар, ҳужжатлар, SMS ва қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларга кириб олади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фойдаланувчиларни ҳушёр бўлишга ва фирибгарларга ишонмасликка чақирмоқда. Шунингдек, тартибга солувчи орган иловаларни фақат Google Play ва App Store расмий дўконларидан ўрнатишни тавсия этади.

Mavzuga oid materiallar