Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аҳоли Осиё чўл мушугини силовсин деб ўйлаб тутиб олгани акс этган видео тарқалди.
Кадрларда ҳайвоннинг ўлим ҳолатида экани кўриниб турибди.
Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати ҳодиса Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида юз берганини маълум қилди.
Воқеага алоқадор барча шахслар аниқланди. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.