Эрдўғон Анқарадаги терактдан сўнг 200 дан ортиқ террорчи йўқ қилинганини маълум қилди

Dunyo

Ироқ ва Сурия шимолида Анқара яқинидаги терактдан сўнг террорчилик ташкилотига тегишли 470 дан ортиқ нуқтага ҳужум қилинди, 213 нафар террорчи зарарсизлантирилди.

Фото: Michael Varaklas/AP

Анқарада содир бўлган терактдан сўнг Ироқ ва Сурия шимолида террорчи ташкилотга тегишли 470 дан ортиқ объектга ҳужумлар уюштирилди. Операция давомида 213 нафар террорчи зарарсизлантирилди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Anadolu агентлиги томонидан эфирга узатилган вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг халққа мурожаатида маълум қилди.

«Биз унинг манбаидаги терроризмни йўқ қилиш бўйича стратегиямиздан чекинмаймиз. Биз террорчиларга қарши — озод Туркия учун операцияларимизни давом эттирамиз», — деди президент.

Эрдўғон Туркия 40 йилдан бери уни қийнаётган бу муаммони албатта ҳал қилишини таъкидлади. Шунингдек, у Туркияда сиёсатни бошқариш воситаси сифатида терроризмдан фойдаланилаётганини таъкидлади.

23 октябрь куни соат 15:30 атрофида ТУСАŞ ҳудудида портлаш ва отишма содир бўлди. Теракт оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди. Икки ҳужумчини йўқ қилишга муваффақ бўлинди. Террорчилардан бири аёл бўлиб чиқди, деди Туркия ИИВ раҳбари.

Mavzuga oid materiallar