Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг айрим талабалари учун тўлов муддати узайтирилди, деб хабар бермоқда Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Шартномани жорий йилнинг 1 декабригача тўлаш мумкин. Тартиб қуйидагиларга татбиқ этилади:
базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган биринчи курс талабалари;
ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар;
қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар.
Квота доирасида ўқишга тавсия этилган талабалар йиллик ўқиш қийматининг камида 25 фоизини тўлаши шарт. Базавий ёки табақалаштирилган контракт асосида ўқиш истагини билдирган талабалар камида 50% тўлаши керак.