Ноябрь — кузнинг сўнгги ойи бўлиб, одатда ҳароратнинг кескин ўзгаришлари билан тавсифланади. Ўзгидрометнинг ойлик об-ҳаво таҳлилида айтилишича, ноябрнинг ўртача ҳарорати октябрга нисбатан 5-7 даража паст бўлади.

3 ноябрга келиб ҳаво ҳарорати кечаси +10…+12 даражагача, кундузи +23…+25 даражагача кўтарилади.

Келгуси ҳафтадан бошлаб шимолий ҳудудларга нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда, бу кейинги кунларда республиканинг барча минтақаларига таъсир кўрсатади.

4 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 5-7 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, тоғли жойларда қорга айланади. 7 ноябрга келиб ҳарорат кечаси +6…+9, кундузи +12…+17 даражагача пасаяди.

Кейинчалик ой давомида шимолий ҳудудларда тунда ҳарорат 0…+5 даражадан -5…-10 даражагача, кундузи +12…+17 даражадан 0…+5 даражагача ўзгариб туради.

Жанубий ҳудудларда тунда ҳарорат +5…+10 даражадан -3…+2 даражагача, кундузи +18…+23 даражадан +7…+12 даражагача ўзгаради. Марказий ва шарқий вилоятларда тунда ҳарорат +2…+7 даражадан -3…-8 даражагача, кундузи +15…+20 даражадан +3…+8 даражагача ўзгариб туради.

Тошкентда 31 октябрдан 3 ноябргача ёғингарчилик эҳтимоли паст, ҳарорат аста-секин кўтарилиб, 3 ноябрга бориб кечаси +9…+11, кундузи +23…+25 даражани ташкил этади.