Тошкентда Tracker ҳайдовчиси 25 ёшли скутерчи йигитни уриб юборди, деб хабар берди ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳодиса 30 октябрь куни соат 12:30 атрофида Яшнобод тумани Мустақиллик кўчасида содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида скутер ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.