Давлат раҳбарининг фармони билан Шерзод Абдурасулович Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Шерзод Каримов таълим соҳасида тажрибага эга: 2006-2012 йилларда халқ таълими тизимида, 2012-2018 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ишлаган.
Шерзод Каримов 2018 йилдан 2024 йилгача Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасида «Маҳалла еттилиги,» ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавий ҳаёт масалалари бўлимини бошқарган.
2020 йил июль ойидан буён Халқ таълими вазирлигида биринчи ўринбосар (2023 йил январь ойидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги) лавозимида ишлаб келаётган Усмон Шарифхўжаев 2024 йил 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.