Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни Навоий вилоятига ташриф буюради.
Ташриф давомида йирик саноат объектлари ва корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилаб берадиган йиғилиш ўтказади.