Самарқандда мактаб ўқувчиси директорни педофилликда айблади — видео

O‘zbekiston

Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 2-мактаб ўқувчиси таълим муассасаси директорини педофилликда айблади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари терговга қадар текширувни бошлади. Болалар омбудсмани ишни назоратга олган.

Фото: Ситуативное / Открытые источники

Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 2-мактабнинг 10-синф ўқувчиси директор Ҳамдам Ирисовни педофилликда айблаган видеомурожаатни эълон қилди.

Ўқувчи қизнинг таъкидлашича, директор унга шилқимлик қилган ва ёқимсиз сўзлар айтган. Ўқувчи қиз эшик ортида турган ва унинг тахминини тасдиқлаши мумкин бўлган гувоҳи борлигини айтди.

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди. Болалар омбудсмани ҳам вазиятни ўз назоратига олди, деб хабар берди Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил идораси «Взгляд.uz»га.

Mavzuga oid materiallar