Ўзбекистонда электрон солиқ хизматлари вақтинча ишламайди

O‘zbekiston

31 октябрдан 5 ноябрга қадар жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқларни тўлаш, солиқ ҳисоботи ва декларациясини тақдим этиш, солиқ қарздорлиги тўғрисида электрон маълумотнома олиш хизматлари вақтинча ишламайди.

Чекларга тузатиш киритиш, декларацияларни топшириш ва бошқа электрон солиқ хизматлари бешинчи ноябрь оқшомигача ишламайди, деб огоҳлантирди Солиқ қўмитаси.

Маълумотлар янги серверларга кўчирилиши сабабли қўмита онлайн хизматларининг ишлаши чекланади.

Онлайн-НКТ чекларига тузатиш киритиш бўйича чекловлар 30 октябрь соат 18:30 дан кучга кирди. Солиқларни тўлаш ва қарздорлик тўғрисида маълумотнома олиш бўйича электрон хизматлар 31 октябрь соат 23:00 дан бошлаб ишламайди.

Барча хизматларнинг ишлаши бешинчи ноябрь соат 23:59 дан кечиктирмай тикланишини ваъда қилишади.

Mavzuga oid materiallar