Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари уйида тинтув қилинганда $3 млн топилди — ОАВ

O‘zbekiston

Андижонда ҳокимнинг собиқ ўринбосари Ботиржон Ҳамроев жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилишда гумонланиб қўлга олинди. Унинг уйида тинтув ўтказилганда $3 млн нақд пул топилган, деб ёзмоқда Kun.uz ва Daryo.uz. Кейинчалик ушбу маълумотлар ўчириб ташланди.

Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Ботиржон Ҳамроев бюджет маблағларини талон-торож қилишда гумонланувчи сифатида ушланган. Бу ҳақда Kun.uz ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Ҳамраев бюджетни талон-торож қилиш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва бошқа номаълум жиноятларни тергов қилиш доирасида қўлга олинган.

Ҳозирда Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлаб бир қатор янгиликлар нашрлари, жумладан, Kun.uz ва Daryo.uz унинг уйида тинтув ўтказилганда 3 миллион доллар нақд пул топилгани ҳақида хабар берди. Бироқ кейинчалик юқоридаги ОАВлар ушбу маълумотни материалдан олиб ташлаган.

Mavzuga oid materiallar