Самарқанддаги автобуслардан бирида йўловчи ўринлари эркаклар ва аёлларга бўлинди

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда йўловчи автобуси аёллар ва эркаклар қисмларига бўлиниши ҳақидаги эълон акс этган суратлар тарқалди. Кўплаб танқидлардан сўнг Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ҳайдовчига нисбатан интизомий жазо расмийлаштириб, бошқа ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат ўтказди.

Фото: соцсети

29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда йўловчи автобуси аёллар ва эркаклар қисмларига бўлиниши ҳақидаги эълон акс этган суратлар тарқалди.

Ҳайдовчи ўзбошимчалик билан йўловчиларни жинсига қараб ажратишга қарор қилди - фотосуратда аёллар автобуснинг олд қисмида, эркаклар эса орқа қисмида ўтириши кераклиги айтилган.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг маълум қилишича, бу эълон ҳақиқатан ҳам 22-сонли автобусда осиб қўйилган. Аниқлангандан сўнг, ушбу эълон олиб ташланди. Ҳайдовчига нисбатан интизомий жазо қўлланилган.

Жамоат транспортида бундай нохуш ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳолат «Дилшодтранссервис» МЧЖ сервис компанияси ҳайдовчилари ўртасида муҳокама қилинди.

Автобус салонида турли хил ахборот материаллари тарқалишининг олдини олиш, жамоат транспортида эълон қилиш учун мўлжалланмаган махсус плакатлардан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича ҳайдовчи ва кондукторлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Фото: Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси
Фото: Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси

Mavzuga oid materiallar