Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайди

O‘zbekiston

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги республикадаги ишсизлик даражаси бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.

Фото: Ситуатив / Очиқ манбалар

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли фуқаролар ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга пасайгани қайд этилди. Кўрсаткич 6,8% дан 5,8% гача пасайди. Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 37,2 миллион киши истиқомат қилган бўлса, уларнинг 15,8 миллиони (41%) иқтисодий фаол аҳолидир.

Иқтисодий фаол аҳолининг умумий сонидан 14,2 миллион нафари (94%) иқтисодиётнинг турли соҳаларида банд бўлган. Шундан 6,8 миллиони расмий секторда, 5,5 миллиони яширин, 1,9 миллиони хорижда ишлаган.

Бугунги кунда республикамизда 876 минг киши иш билан таъминлашга муҳтож. Йил бошида уларнинг сони 1,02 миллион кишини ташкил этган.

Mavzuga oid materiallar