Ўзбекистонга пул ўтказмалари қарийб 35% га ошди

O‘zbekiston

Жорий йилнинг ўтган 9 ойида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 11,3 млрд долларга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,8% га кўпдир.

Ушбу даврда аҳоли томонидан валютани сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги ижобий сальдо 4,8 млрд долларни ташкил этди.

Ўзбекистонга энг кўп пул ўтказмалари ҳажми июль ойида қайд этилди — 1,78 млрд доллар.

Россиядан пул ўтказмалари 8,7 миллиард долларни ташкил этди — бу барча мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткич. Шу билан бирга, Россия Федерациясининг улуши сентябрь ойига келиб 77% дан (биринчи ярим йилликда) 75,3% гача камайди. Қозоғистондан 625 миллион доллар, Жанубий Кореядан 420 миллион доллар пул ўтказилди. Шу билан бирга, АҚШдан республикага 415 миллион доллар келиб тушди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолишга қарор қилган эди. Регулятор маълумотларига кўра, ўтган йилга нисбатан трансчегаравий пул ўтказмаларининг кўпайиши аҳоли даромадларининг ўсишига ёрдам беради.

Mavzuga oid materiallar