Навоий вилояти яйловлари дронлар ёрдамида экин экилади

O‘zbekiston

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятининг 350 минг гектар яйловларига озуқабоп ва доривор ўсимликлар экиш бўйича топшириқ берди. Уруғларни қишлоқ хўжалиги дронлари ёрдамида тарқатиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятининг 350 минг гектар яйловларига озуқабоп ва доривор ўсимликлар экиш бўйича топшириқ берди.

Уруғларни қишлоқ хўжалиги дронлари ёрдамида тарқатиш режалаштирилган.

Президент Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилишда сўзлаган нутқида вилоятда чорвачиликнинг ривожланиш кўрсаткичлари пастлигига эътибор қаратди.

Вилоятга республикадаги барча яйловларнинг 43 фоизи тўғри келади, лекин у Ўзбекистондаги чорвачилик маҳсулотларининг атиги 5 фоизини ишлаб чиқаради.

Ҳудуд қишлоқ хўжалигининг бошқа муаммолари орасида интенсив деҳқончиликнинг суст тарқалиши ва ҳосилдорликнинг пастлиги ҳам бор. Ерларнинг 72 фоизи энергия сарфи юқори бўлган эскирган насослар билан суғорилади. 50 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларида сув тежовчи технологиялардан фойдаланилмаяпти.

Шавкат Мирзиёев 20 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларини оборотга киритиб, вилоятда пахта ҳосилдорлигини 70 центнерга етказиш бўйича топшириқ берди. Бундан ташқари, вилоятнинг барча суғориладиган ерларида лазерли текислагич бўйича текислаш қўлланилиши керак.

Mavzuga oid materiallar