Оҳангаронда болалар боғчаси директори озиқ-овқат ўғирлашда айбланмоқда

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда автомобиль юкхонасидан болалар боғчаси тарбияланувчилари учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари олинаётгани акс этган видеолар тарқалди. Бош прокуратура маъмурий иш қўзғатилганини маълум қилди. Терговни ИИБ ва ММТБ вакиллари ҳам олиб бормоқда.

Фото: Видеодан кадр / Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидан болалар боғчаси директорининг машинасида тарбияланувчилар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари аниқлангани акс этган видеолар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан суриштирув ўтказилган. Маълум бўлишича, ҳодиса 22 октябрь куни Оҳангарон шаҳридаги 31-сонли боғчада содир бўлган.

Текширув давомида болалар боғчаси мудираси автомобилининг юкхонасидан озиқ-овқат қутилари, улар орасида ёғли шишалар, консервалар ва ёрмалар топилган. Ушбу маҳсулотлар болалар боғчаси тарбияланувчиларининг овқатланиши учун давлат ҳисобидан ажратилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Mavzuga oid materiallar