Россияда мактаблардаги қўриқчиларга нимча ва қурол кийиш мажбурияти юклатилади

Dunyo

Росстандарт раҳбари Антон Шалаевнинг айтишича, 2025 йил январдан бошлаб қўриқчилар бронежилет кийиши ва ёнида қурол олиб юриши шарт. Шунингдек, улар қўл кишанлари ва резина таёқ билан жиҳозланган бўлиши керак.

Фото: Ситуатив / РИА Новости

2025 йил январдан кучга кирадиган янги талабларга кўра, мактабларда ишлаётган хусусий қўриқлаш корхоналари ходимлари бронежилет кийиб, ёнида қурол олиб юриши шарт. Бу ҳақда Росстандарт раҳбари Антон Шалаев «Известия» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Янги стандартларга кўра, қўриқчилар ҳам қўл кишанлари ва резина таёқ билан жиҳозланган бўлиши керак. Бундан ташқари, хусусий қўриқлаш корхоналари ходимлари қўшимча жисмоний тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак. Бу қўриқлаш хизматларини кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатишни, бевосита мактабда ҳужум ёки фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳаракат қилиш бўйича амалий машғулотларни ва бошқа талабларни ўз ичига олиши мумкин.

Вилоятда хавф-хатар кучайган ёки криминоген вазият кескин ёмонлашган тақдирда хусусий қўриқлаш корхоналари ходимлари кучайтирилган қўриқлаш режимида ишлаши керак бўлади. Бу нимча, зирҳли каска ва силлиқ стволли хизмат қуролини кийишни ўз ичига олади.

Mavzuga oid materiallar