Келгуси ҳафта Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ёмғирли бўлади. Ўзгидромет маълумотига кўра, ҳарорат +7 даражагача тушади.

Бу башорат Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари учун амал қилади.

5-6 ноябрь, сешанба ва чоршанба кунлари ушбу ҳудудларда ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли бўлиши кутилмоқда.

Сешанба куни кундузи +13…+18 даража, кечаси +7…+12 даража бўлади. Кейинчалик ҳарорат пасая бошлайди. Хусусан, чоршанба куни кундузи +7…+12°, кечаси эса +2…+7° даражагача пасаяди. +12° кундузи ва +2…+7° кечаси.