Бухорода аёл қизининг танасига қизиган капгир босди

O‘zbekiston

Бухорода аёл кичик қизини қиздирилган капгир билан куйдирди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноят иши қўзғатган, болалар ҳуқуқлари бўйича вакил вазиятни назоратга олган.

Бухорода аёл қизининг танасига қизиган капгир босди.

Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи аёл 9 ёшли қизини чўмич билан куйдирмоқчи бўлган. Қизнинг юзи, қўли ва бўйнида кучли куйиш излари пайдо бўлган. Тегишли фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалган, уларни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Тергов давомида ҳодиса 25 октябрда содир бўлгани аниқланган. 1990 йилда туғилган аёл ошхонада қизи билан бирга бўлган пайтда, 2015 йилда туғилган қизини қиздирилган чўмич билан куйдириб, унга тан жароҳати етказган.

Қизга суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари онага нисбатан 126-1-модданинг 3-қисми (Оилавий (маиший) зўравонлик) бўйича жиноят иши қўзғатган. Бунинг учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима жазоси назарда тутилган.

Mavzuga oid materiallar