Нурафшонда 200 ўринли оилавий поликлиника қурилади

O‘zbekiston

Тошкент вилоятида 1 гектар майдонда янги оилавий поликлиника қурилиши режалаштирилган. Режага кўра, поликлиника кунига 200 нафаргача беморни қабул қилади.

Источник: Sputniknews.ru

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида кунига 200 нафаргача беморни қабул қилиш қувватига эга янги оилавий поликлиника қурилиши режалаштирилган. Тегишли қарор вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан имзоланди.

Поликлиника «Янгиобод» маҳалласида 1 гектар майдонда жойлаштирилади. Қурилиш доирасида муҳандислик коммуникацияларини кўчириш ёки уларнинг хавфсизлиги учун ҳимоя конструкцияларини ўрнатиш ҳам кўзда тутилган.

Mavzuga oid materiallar