Қашқадарёда ўқувчи ўқитувчи билан муштлашди: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув ўтказмоқда

O‘zbekiston

Қарши шаҳридаги 32-мактабда ўқувчи билан ўқитувчи ўртасида низо юзага келиб, муштлашув билан якунланди. Қашқадарё вилояти ММТБ воқеа юзасидан изоҳ берди.

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида низо юз бериб, муштлашувга айланиб кетди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, воқеа Қарши шаҳридаги 32-мактабда рўй берган.

Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар қилишича, вазият назоратга олиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Аниқланишича, 17 октябрь куни алгебра фани ўқитувчиси билан 10-синф ўқувчиси ўртасида низо келиб чиққан ва муштлашувга айланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Маъмурий кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») бўйича маъмурий баённома тузилган.

Mavzuga oid materiallar