Импорт қилинадиган тақинчоқлар учун божхона тўловлари 10 фоизгача пасайтирилади

O‘zbekiston

Ўзбекистонда 2027 йилгача мамлакатга тайёр заргарлик маҳсулотларини олиб киришда импорт божларини 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтириш режалаштирилган. Жисмоний шахсларга божхона декларациясини тўлдирмасдан 65 граммгача бўлган олтин тақинчоқларни мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

Ўзбекистонда 2027 йилгача мамлакатга тайёр заргарлик маҳсулотларини олиб киришда импорт божларини 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтириш режалаштирилган.

1 ноябрдан бошлаб республикада чет элда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини, агар улар учун божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, сотувга қўйиш ва чакана савдода сотиш тақиқланди.

Бу тартиб 2024 йил 1-центябрга қадар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган (тушган) заргарлик буюмларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Қимматбаҳо металлар чиқиндилари ва парчалари лицензия асосида экспорт қилинадиган махсус турдаги товарлар рўйхатига киритилади.

Заргарлик буюмларининг ярим тайёр буюмларини Асиллик инспекциясининг хулосасисиз Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

Жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан, шунингдек, оғирлиги 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади. Ушбу меъёрлардан ошган маҳсулотларни йўловчи декларацияси асосида олиб чиқиш мумкин.

Mavzuga oid materiallar