Тошкентда иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади

O‘zbekiston

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов 5 ноябрдан пойтахтда иситиш мавсуми бошланиши, 7 ноябрдан эса объектларнинг иссиқлик таъминотига босқичма-босқич уланиши ҳақида қарорни имзолади.

Фото: Ситуатив / Очиқ манбалар

5 ноябрь соат 00:00 дан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади. Шаҳарликларнинг уйларига иссиқлик манбаларидан иссиқлик кира бошлайди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

7 ноябрдан пойтахтдаги объектларни иссиқлик таъминотига босқичма-босқич улаш бошланади.

Муаммо ёки носозликлар юзага келганда фуқаролар 1055, 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11 ёки 71 210-01-63 телефонлари орқали мурожаат қилишлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига хабар юборишлари лозим.

Mavzuga oid materiallar