Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона пости автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади

O‘zbekiston

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона пости автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бунга ахборот тизимларининг техник таъмирланиши сабаб бўлган.

Фото: Darakchi

2024 йил 6 ноябрь куни Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона пости автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди. Бунга Қирғизистондаги «Достук» постида ахборот тизимлари техник таъмирлангани сабаб бўлди.

«Дўстлик» пости орқали юк ва енгил автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Енгил автомобиллар Андижондаги «Хонобод» пости орқали, юк машиналари Намангандаги «Учқўрғон» пости орқали ҳаракатланиши мумкин бўлади. Пиёдалар учун ўтиш жойи очиқлигича қолади.

Mavzuga oid materiallar