Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларнинг яраланиши ва ҳалок бўлиши учун суғурта тўлови миқдори белгиланди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда ҳарбий ёки фавқулодда ҳолат пайтида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлса, контузияга учраса ёки ногирон бўлиб қолса, унга тўланадиган суғурта тўлови миқдори белгиланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистонда ҳарбий ёки фавқулодда ҳолат пайтида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлса, контузияга учраса ёки ногирон бўлиб қолса, унга тўланадиган суғурта тўлови миқдори белгилангани ҳақида Адлия вазирлигига таяниб Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) хабар берди.

Давлат суғурта тўлови миқдори 75 миллион сўмни (базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари) ташкил этади. Агар ҳарбий хизматчи жанговар ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлса ёки жароҳат олса, бу ҳарбий ёки фавқулодда ҳолат мавжудлигидан қатъи назар суғурта ҳодисаси деб ҳисобланади.

Ҳаёт ва соғлиқни мажбурий давлат суғуртаси махсус унвонларга эга бўлган ходимларга ҳам татбиқ этилади. Жумладан, полиция, божхона, солиқ, прокуратура ва давлат хавфсизлик хизмати ходимларига.

Бундан ташқари, суғурта ҳодисасини тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилди.

Mavzuga oid materiallar