Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади

O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилот раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Бишкекка ташриф буюради.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси тадбирларида иштирок этишдан иборат.

Саммит кун тартибидан ТДТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган. Анъанага кўра, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, ишбилармонлик алмашинувларини рағбатлантириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Йиғилиш якунида қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё Хартияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Mavzuga oid materiallar