Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

O‘zbekiston

Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига қайта сайланди. Унинг номзодини президент томонидан кўрсатилган.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Еттинчи чақириқ Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашининг биринчи сессиясида вилоят ҳокимини тасдиқлаш масаласи муҳим масалалардан бири бўлди.

Қонунчиликка кўра, вилоят ҳокими лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўрсатилади, шундан сўнг партия гуруҳлари билан маслаҳатлашувлар ўтказилади.

Вилоят ҳокими лавозимига номзодни муҳокама қилиш бўйича йиғилишда Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев иштирок этди. Маслаҳатлашувлар давомида Президент томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига Эркин Турдимов номзоди илгари сурилгани маълум қилинди.

Номзод депутатларга вилоятни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўз дастурини тақдим этди. Партия гуруҳлари ҳам номзод ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, еттинчи чақириқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг биринчи сессияси қарори билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов номзоди маъқулланди.

Mavzuga oid materiallar