Тошкентда Supercam S350 дрони тақдим этилди

Texno

Россиянинг «Учувчисиз тизимлар» компаниялар гуруҳи Тошкентда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада ўзининг флагман Supercam S350 учувчисиз учиш аппаратини тақдим этди.

Фото: скриншот из видео

Россиянинг «Учувчисиз тизимлар» компаниялари гуруҳи Тошкентда бўлиб ўтаётган «Securex Uzbekistan 2024» халқаро кўргазмасида ўзининг флагман Supercam S350 учувчисиз учиш қурилмасини тақдим этди.

Ушбу дрон аэросуратга олиш ва видеомониторинг учун мўлжалланган, шунингдек, кузатув, разведка, давлат чегараларини қўриқлаш, ёқилғи-энергетика соҳаси объектлари мониторинги ва инқирозга қарши бошқарув учун ишлатилади.

Supercam S350 нинг асосий модели ҳавода 4,5 соатгача бўлиш ва радиоканал орқали маълумотларни 100 км гача узатиш қобилиятига эга. Ўзбекистонда ушбу дрон аллақачон топография ишлари учун қўлланилади.

«Биз Ўзбекистон билан ҳамкорликни, жумладан, одамларни қидириш, давлат чегараларини қўриқлаш, патруллик қилиш учун куч тузилмалари билан ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламиз», — деди компаниялар гуруҳининг расмий вакили Екатерина Згировская.

Mavzuga oid materiallar