Тармоқлардаги лайклар учун отасини уришга ваъда берган 24 ёшли йигитга 15 суткага қамалди

O‘zbekiston

Чирчиқлик блогер ижтимоий тармоқларда ўз ролигига бир кунда 100 минг лайк йиғилса, у отасини калтаклашга ваъда берди. 200 минг ижобий муносабат учун эса у отасини қариялар уйига топширмоқчи эди. Суд унга 15 суткалик қамоқ жазоси тайинлади.

Вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, 100 минг лайк эвазига отасини калтаклашга тайёрлигини айтган Чирчиқлик эркакка 15 суткалик қамоқ жазоси берилди.

Аввалроқ Чирчиқлик блогер ижтимоий тармоқларда ўз ролигига бир кунда 100 минг лайк йиғилса, отасини калтаклашга ваъда берган эди. 200 минг ижобий муносабат учун эса у отасини қариялар уйига топширмоқчи эди.

Видеодаги шахс 24 ёшли У.С. эканлиги аниқланди. ИИББ ходимлари тўпланган материалларни судга топширди.

Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди ишни кўриб чиқиб, эркакни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича айбдор деб топди ва унга 15 суткалик қамоқ жазоси тайинлади.

Mavzuga oid materiallar