Исроил мудофаа вазири Йоав Галант истеъфога чиқарилди

O‘zbekiston

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху сешанба куни Исроил мудофаа вазири Йоав Галантни истеъфога чиқарди. Қарор ишонч йўқолгани муносабати билан қабул қилинди.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху сешанба куни Исроил мудофаа вазири Ёав Галантни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда бош вазир идораси баёнотига таяниб, The Jerusalem Post нашри ёзмоқда, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Қарор ишонч йўқолгани муносабати билан қабул қилинди. Нетаньяхунинг сўзларига кўра, келишмовчиликлар Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракатига қарши уруш олиб боришга бўлган ёндашув туфайли юзага келган.

«Мен ва мудофаа вазири ўртасида аста-секин юзага келган ишонч инқирози жамоатчилик мулкига айланди ва бу инқироз кампанияни бошқаришни давом эттиришга имкон бермайди», — дея Нетаняхунинг идораси тарқатган видеомурожаатидан иқтибос келтиради ТАСС. Нетаньяхунинг таъкидлашича, бу ишонч инқирози ҳақидаги маълумотлар «жамоатчилик эътиборига номақбул йўл билан етиб келган» ва «душманлар эътиборига етиб келган», улар «бундан завқланишган ва бундан кўп фойда олишган».

Бош вазирнинг таъкидлашича, Мудофаа вазирлиги раҳбари Йоав Галант Вазирлар Маҳкамасининг позициясига зид қарорлар қабул қилган ва баёнотлар берган.

Унинг идораси томонидан эълон қилинган қисқа мактубда Нетаньяху Галантга «бу хатни олганингиздан кейин 48 соатдан кейин ваколатларингиз тугайди» деб хабар беради.

«Мудофаа вазири лавозимидаги хизматингиз учун сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман», — деди у.

ТИВ раҳбари Исроил Кас янги мудофаа вазири этиб тайинланди. Унинг ўрнини фавқулодда ҳукуматдаги лавозимсиз собиқ вазир Гидеон Саар эгаллайди.

Mavzuga oid materiallar