Поезд ва шаҳарлараро автобус чипталари ёлғиз кексалар учун бепул бўлади

O‘zbekiston

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга поезд ҳамда шаҳарлараро автобусларга бепул чипталар берилади.

Фото: railways.uz

Ўзбекистон ҳукуматининг 2024 йил 4 ноябрдаги 733-сонли қарори билан ёлғиз кексалар ва ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл ҳамда шаҳарлараро автобус транспортига бепул чипталар бериш тартиби белгиланди.

Ушбу қарорга кўра, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази бундай фуқароларнинг реестрини юритади. Реестр «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига интеграция қилинади, бу эса жараённи назорат қилиш ва саёҳатлар ҳисобини юритиш имконини беради.

Бепул чипталар бериш тартибининг шаффофлигини таъминлаш ва соддалаштириш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва автовокзаллар бир ой ичида реестрга кириш имкониятига эга бўлади. Бу транспорт хизматларига фуқароларнинг бепул юриш ҳуқуқини тезда текшириш имконини беради.

Ҳар йили реестрда рўйхатга олинган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар темир йўл ва шаҳарлараро автобус транспортида икки томонга бепул бориш ҳуқуқига эга бўладилар. Чипта олиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши лозим.

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 4 ноябрдан кучга кирган. Бу ҳақда «Норма» ҳуқуқий портали хабар бермоқда.

Mavzuga oid materiallar