Тошкент шаҳар кенгашининг янги раиси сайланди

O‘zbekiston

Янги чақириқ Тошкент шаҳар кенгашининг биринчи сессиясида депутат Рустам Калонов кенгаш раиси этиб сайланди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Янги чақириқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг биринчи сессиясида янги раис сайланди. У депутат Рустам Абдуҳакимович Калонов бўлди.

Сессияда жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов якунлари бўйича Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси раиси Абдулла Магруповдан ахборот берилди.

Шунингдек, депутатлар партия гуруҳларини рўйхатга олиш, Регламенти ва Доимий комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раисини сайлаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

2020 йилда Рустам Калонов Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва фахрийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллади.

Рустам Калонов 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1974 йилдан халқ хўжалигининг турли соҳа ва тармоқларида турли масъул лавозимларда ишлаган. 2017-2020 йилларда «Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси бўлган. 2020 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Mavzuga oid materiallar