Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

O‘zbekiston

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг қарори билан Нормат Турсунов вилоят ҳокими этиб қайта сайланди.

Халқ депутатлари Кенгаши Нормат Турсуновни Навоий вилояти ҳокими лавозимига тасдиқлади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.

Нормат Турсунов 1994 йилдан буён Тошкент шаҳрининг Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани солиқ инспектори лавозимидан иш бошлаган.

2010 - 2017 йилларда Жиззах вилояти ДСБ раисининг ўринбосари, кейин биринчи ўринбосари, Навоий вилояти ДСБ бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан буён Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Mavzuga oid materiallar