Бугун, 6 ноябрь куни, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи, Китоб туманидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси сабабли Тахтақорача довонида ҳаракат вақтинча тўхтатилди.
Тоғдан қулаган улкан тош уч киши ўтирган Cobalt автомобилини босиб қолди. Автомобиль ичидаги барча йўловчилар воқеа жойида ҳалок бўлди.