Ўзбекистонлик блогер Антарктидага ташриф буюриб, Марказий Осиё давлатларининг байроқларини ўрнатди.

Кадрларда блогер Абдураҳмон Фозилов Антарктиданинг қоқ марказига ноёб саёҳат қилганини кўриш мумкин. У ўз экспедицияси давомида Ўзбекистон байроғини ўрнатди.

Унинг ёнида қардош халқларнинг дўстлиги рамзи сифатида қўшни давлатлар — Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон байроқлари ҳам ҳилпираб турибди.