Жиззахда тадбиркорларга газ учун қарийб 4 млрд сўм қарздорлик асоссиз равишда ҳисобланди

O‘zbekiston

Жиззахда тадбиркорларга газ учун қарийб 4 млрд сўмлик қарздорлик асоссиз равишда ҳисобланган. Мурожаатлар асосида Рақобат қўмитаси текширув ўтказиб, «Ҳудудгазтаъминот»га қарздорликни бекор қилишни топширди.

Фото: dzen.ru

Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти корхоналарига табиий газ бўйича қарздорликни қайта ҳисоблашда ёрдам бергани ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Идоранинг ҳудудий бошқармасига тоғ-кон саноати корхоналари ҳамда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вакиллари мурожаат қилишди. Улар «Ҳудудгазтаъминот» давлат компанияси ва унинг «Ҳудудгаз Жиззах» филиалини асоссиз қарздорлик ҳисоблашда айбладилар.

Мурожаатлар юзасидан Қўмита текширув ўтказиб, «Ҳудудгазтаъминот»га 3,7 млрд сўмлик асоссиз ҳисобланган қарздорлик тўғрисидаги маълумотларни электрон тизимдан ўчириб ташлашни топширди.

Mavzuga oid materiallar