Амстердамда Фаластин тарафдорлари тун бўйи исроилликларни ўғирлаб, калтаклади — видео

Dunyo

Ниқоб кийган ва Фаластин байроқларини кўтарган одамлар Исроил футбол жамоаси мағлубиятга учрагандан сўнг исроилликларга ҳужум қилишди. Тель-Авив жамоаси мухлисларини тун бўйи тутиб олиб калтаклашди, ҳужумчилар «Фаластинга озодлик» шиорини айтиб ҳайқиришди.

Фото: iAnnet / X / Reuters

Амстердамда Фаластин тарафдорлари томонидан уюштирилган ҳужумлар натижасида камида 10 нафар исроиллик жароҳат олди, деб хабар бермоқда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги.

Оммавий калтаклаш бир нечта исроиллик мухлислар кўчада ўрнатилган Фаластин байроғини олиб ташлаганидан кейин бошланди. Шунда ғазабланган, ўнлаб кишидан иборат оломон хунрезлик уюштирди. Улар, жумладан, «Маккаби» мухлислари жойлашган меҳмонхоналарга бостириб киришга уринишди. Жабрланганлардан бирини сувга ташлаб, у «Фаластин озод бўлади» демагунча сувда ушлаб туришди.

The Times of Israel нашрининг ёзишича, жабрланганлар алоқага чиқмаётгани сабабли уларнинг жароҳатланиш даражасини ҳозирча баҳолаш имконсиз. Уч киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Амстердамда бўлиб турган фуқароларига меҳмонхоналарда қолиш ва кўчага чиқмасликни тавсия этди.

Камида 57 киши ҳибсга олинган, маҳаллий ҳокимият эса 12 нафар ярадор ва бир неча бедарак йўқолган шахс ҳақида ТИВга хабар берган. Умумий ҳисобда, Yet нашрининг ёзишича, ўйинни кўриш учун «Маккаби»нинг уч минг мухлиси келган экан.

Мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху жабрланган мухлисларни эвакуация қилиш учун самолётлар юборишни буюрди. Исроил Мудофаа Армияси (ЦАХАЛ) қутқарув операциясини бошлади.

Голландиялик ўта ўнг қарашлар тарафдори Герт Вилдерс исроилликларга ҳужум қилган одамларнинг ҳаракатларини «мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган» деб қоралади.

«Бу Амстердам кўчаларида яҳудийларни овлашга ўхшайди. Кўчаларимизда »Маккаби Тел-Авив« мухлисларига ҳужум қилган кўп маданиятли разилларни ҳибсга олинг ва мамлакатдан чиқариб юборинг. Нидерландияда бундай ҳодиса юз бериши уятли», — деди у.

Mavzuga oid materiallar