Мирзиёев тошқин сувларини сақлаб қолиш ва иш ўринлари яратиш бўйича лойиҳаларни эълон қилди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда янги қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун тошқин сувларини йиғиш режалаштирилмоқда. Қурилаётган сув омборлари суғориш, иш ўринлари яратиш, юзлаб оилаларнинг камбағалликдан чиқишига хизмат қилади. Сув истеъмолини ҳисобга олиш учун онлайн мониторингга эга Рақамлаштириш маркази ташкил этилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни сув ва энергетика ресурсларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда дарёлардан миллионлаб куб метр сув сизиб чиқишини олдини олиш мақсадида баҳор ва куз ойларида тошқин сувларини қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришга йўналтиришга қарор қилинди.

Режа доирасида дарё бўйида кичик сув омборлари қурилиб, 2,5 минг гектаргача ерни суғориш, сабзавотчилик учун янги ерлар ажратиш, қарийб 4 минг иш ўрни яратиш, 600 та оилани камбағалликдан чиқаришга эришилади. Бу лойиҳалар Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади.

Президентимиз сув хўжалигини рақамлаштириш муҳимлигини, сув истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун «ақлли» ҳисоблагичлар ва онлайн-мониторингдан фойдаланган ҳолда Рақамлаштириш маркази ташкил этилишини ҳам таъкидлади.

Mavzuga oid materiallar