Ўзбекистонда бузилган йўллардан шикоят қилиш бўйича ягона call-марказ ишга туширилди

O‘zbekiston

Автомобиль йўллари қўмитаси йўллардаги чуқурликлар, ўйиқлар ва бошқа нуқсонлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлган call-марказ очди. Қайд этилишича, бузилган йўллар бўйича чоралар фақат халқаро ва республика аҳамиятига молик трассаларда кўрилади.

Автомобиль йўллари қўмитаси ёмон йўллардан шикоят қилиш бўйича ягона call-марказни ишга туширди.

Мурожаатлар 1393 қисқа рақами орқали қабул қилинади. Таъкидланишича, шикоят келиб тушган тақдирда, маълумотлар муаммони бартараф этиш учун зудлик билан ваколатли органларга юборилади.

Шунингдек, call-марказда йўлларнинг ҳолати ва об-ҳаво шароитлари ҳақида долзарб маълумотлар тақдим этилади, бу эса ҳайдовчиларга ўз саёҳатларини яхшироқ режалаштириш имконини беради.

Қўмита аниқлик киритишича, бузилган йўллар бўйича чоралар фақат халқаро ва республика аҳамиятига эга: М39 (Тошкент-Термиз), А373 (Тошкент-Ўш) ва 4Р12 (Тошкент - Бўстонлиқ тумани) автомобиль йўлларида кўрилади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.