Самарқандда оила консервадан заҳарланди: кенжа фарзанд вафот этди

O‘zbekiston

Самарқанд вилоятида бир оиланинг тўрт аъзоси консервадан заҳарланди. Улар ботулизм ташхиси билан касалхонага ётқизилган, кенжа фарзанд вафот этди. Шифокорлар ўлимга бошқа касаллик сабаб бўлганини айтмоқда. Бироқ Санэпидқўмита бунга заҳарланиш сабаб бўлган деб ҳисоблаяпти.

Фото: kun.uz

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида бир оиланинг тўрт аъзоси консерваланган маҳсулотлардан заҳарланди. Бу ҳақда «Замон» дастури хабар берди.

Ҳодисадан сўнг улар касалхонага етказилди ва уларга ботулизм ташхиси қўйилди. Афсуски, оиланинг кенжа фарзанди вафот этди.

Туман юқумли касалликлар шифохонаси шифокори боланинг ўлимига бошқа касаллик сабаб бўлганини маълум қилди. Марҳумнинг онаси ҳам ўша куни боласи консерва маҳсулотларини истеъмол қилмаганини ва эпилепциядан азият чекканини таъкидлади. Бироқ туман Санитария-эпидемиология хизмати ходими ўлимга айнан заҳарланиш сабаб бўлганини ва шифохона шифокорлари ташхис қўйишда хатога йўл қўйганини таъкидламоқда.

Mavzuga oid materiallar