2025 йилда таълимга қанча маблағ ажратилади?

O‘zbekiston

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2025 йилга мўлжалланган давлат бюджети харажатларини муҳокама қилиш бўйича мажлис ўтказди. Маблағларнинг қарийб 25 фоизи таълимга йўналтирилиши режалаштирилмоқда.

Фото: Ситуативное / Законодательная палата Олий Мажлиса

Парламент Қонунчилик палатасида «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

8 ноябрь куни Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг йиғилишида ҳам мазкур қонун лойиҳаси консептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, келгуси йилга мўлжалланган давлат буджети лойиҳасида ижтимоий соҳалар, жумладан, таълим соҳасига ҳам катта эътибор қаратилган.

Хусусан, таълим соҳасига 84,3 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бу давлат буджети умумий харажатларининг қарийб 25 фоизини ташкил этади. Бу 2023 йилга нисбатан 13,2 триллион сўм кўп демакдир.

Ушбу маблағнинг 54 триллион сўми умумий таълимга, 15,8 триллион сўми мактабгача таълимга, 14,5 триллион сўми эса олий ва ўрта махсус таълимга йўналтирилади.

Мазкур маблағлар таълим сифатини янада яхшилашга сарфланади.

2025 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, умумтаълим мактабларида ўқувчилар сони 6,8 миллион нафардан ошиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасаларининг 1,4 миллион ўқувчисини овқатлантириш учун қўшимча 1,1 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 2025 йилда таълим соҳасидаги давлат дастурларини молиялаштириш учун 10,7 триллион сўм ёки жорий йилга нисбатан 11 фоиз кўп маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Бу олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабалар сони 197,5 минг нафарга етгани билан боғлиқ.

Mavzuga oid materiallar