«Frans Press» агентлиги хабар беришича, Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Қаҳҳор Балхи маълум қилганидек, террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги Толибон ҳаракати делегацияси Озарбайжонда бўлиб ўтадиган БМТ иқлим конференциясида (CОP29) биринчи марта иштирок этади.
Агентлик Толибон назоратидаги Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг «Афғонистон ҳукумати делегацияси Бокуда бўлади» деган сўзларини келтирмоқда.
Июнь ойи охирида Толибон делегацияси аллақачон БМТ ҳомийлигидаги тадбирда, хусусан, Афғонистон бўйича 25 давлатнинг махсус вакиллари ва халқаро ташкилотлар вакилларининг учрашувларидан бирида иштирок этган эди.
Бу йил Озарбайжон CОP29га раислик қилмоқда. Иқлим конференцияси 11-22 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенциясига 198 иштирокчи (197 мамлакат ва Европа Иттифоқи) киради.Frans Press