Дронлар ҳужуми сабабли Ўзбекистондан келган самолётлар Москвага қўна олмади

O‘zbekiston

Тошкент, Самарқанд ва Бухородан эрталабки рейслар Москвага сезиларли даражада кечикиб етиб келди. Рейсларнинг кечикиши ва захира аэродромларга йўналтирилишига Москва вилоятига қилинган дронлар ҳужуми сабаб бўлди.

Тошкент, Самарқанд ва Бухородан эрталабки рейслар Россия пойтахтига анча кечикиб етиб келгани Москванинг «Внуково» аэропорти онлайн-мониторингида акс этган.

Рейсларнинг кечикиши ва захира аэродромларга йўналтирилишига Москва вилоятига қилинган дронлар ҳужуми сабаб бўлди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, вилоят осмонида 34 та Украина дрони уриб туширилган. Яна 46 та дрон мамлакатнинг бошқа ҳудудларида йўқ қилинган.

Оқибатда, Бухородан учган рейс йўловчилари маҳаллий вақт билан соат 9:47 да Москвага етиб келишди - бу режалаштирилган вақтдан деярли икки соат кеч демакдир. Тошкент ва Самарқанддан эрталабки рейслар йўловчиларининг аҳволи ундан ҳам ёмонроқ бўлди. Уларнинг самолётлари Нижний Новгороддаги захира аэродромга йўналтирилди. Улар Москвага соат 13:00 га яқин - тўрт соатга кечикиб етиб келишади.

Наманган ва Тошкентдан кейинги рейслар Внуковога бироз кечикиш билан етиб келди.

Mavzuga oid materiallar